18:09 / 05.09.2020
2 107

Немислар хайрия мақсадлари учун бир йилда неча пул сарфлаши маълум қилинди

Немислар хайрия мақсадлари учун бир йилда неча пул сарфлаши маълум қилинди
Фото: DPA
Кейинги йилларда немислар йилига 5 млрд евродан ортиқ маблағни хайрия учун сарфлашган. Бу ҳақда Германия хайрия ташкилотлари кенгаши маълумотида айтилмоқда.

Маълумотга кўра, Германия фуқаролари 2018 йилда 5,33, 2019 йилда 5,13 млрд евро пулни хайрия ташкилотларига беришган. Хайрия маблағлари муҳтожларга, табиий офатлар қурбонлари, оғир аҳволдаги беморлар, қочқинлар ва черков ташкилотларига сарфланади.

Германия аҳолиси энг кўп хайрияни 2015 йилда – Европада миграцион инқироз кучайган ва Непалда кучли зилзила содир бўлганида беришган (5,54 млрд евро).

Мамлакатда хайрия миқдори киши бошига ўртача 35 еврога тўғри келади. Аммо пенсионерлар бундан ҳам кўпроқ пулни хайрия учун сарфлайди. Гуманитар ташкилотларга келиб тушадиган пулларнинг 40 фоиздан ортиғи ёши 70дан ошган кишилар ҳиссасига тўғри келади. Статистикага кўра, Германиянинг 70 ёшдан ошган ҳар бир фуқароси йилига ўртача 344 евро маблағни хайрия қилади.

Германияда ўсмирлар ва болалар ҳам хайрия қилишади, фақат бу мактаб лойиҳаси доирасида амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Немислар хайрия мақсадлари учун бир йилда неча пул сарфлаши маълум қилинди