10:00 / 06.09.2020
1 952

Трамп тарафдорлари парадида бир нечта катер чўкиб кетди

Трамп тарафдорлари парадида бир нечта катер чўкиб кетди
Фото: Fox news
АҚШнинг Техас штатидаги Трэвис кўлида АҚШ президенти Дональд Трамп тарафдорлари ташкиллаштирган қайиқлар парадида бир нечта катер чўкиб кетди. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Маҳаллий шериф идорасида маълум қилинишича, кўлда Трамп шарафига ўтказилаётган парадда бир нечта катер чўкаётгани ҳақида қўнғироқ тушган.

The New York Times нашрининг хабар беришича, камида 4 та катер чўкиб кетган. Жабрланувчилар ҳақида маълум қилинмаган. Воқеа сабаблари ҳозирча номаълумгича қолмоқда.

Маълумотларга кўра, парад Facebook орқали ташкиллаштирилган. Тадбирнинг ижтимоий тармоқдаги гуруҳида парадга 2,6 минг киши ташриф буюрмоқчи бўлгани маълум қилинган. Парадда иштирок этишга барча ўлчам ва шаклдаги қайиқлар таклиф этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп тарафдорлари парадида бир нечта катер чўкиб кетди