09:26 / 08.09.2020
6 558

Криштиану Роналду Жоржина Родригеснинг қўлини сўради

Криштиану Роналду Жоржина Родригеснинг қўлини сўради
Фото: Getty Images
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду қайлиғи Жоржина Родригеснинг қўлини сўради.
El Mundo нашрининг хабар қилишича, португалиялик футболчи Жоржина дўстлари учун уюштирган зиёфат вақтида унинг қўлини сўраган. Аёл Роналдуга турмушга чиқишга розилик берган.

Тадбирда Криштиану ва Жоржинанинг оиласидан ҳеч ким бўлмаган. Таъкидланишича, жуфтлик ҳозирча тўй қилишни режалаштирмаяпти, унинг тахминий санаси ҳам номаълум.

Португалиялик футболчининг тўрт нафар фарзанди бор. Дастлабки уч фарзанд суррогат онадан дунёга келган. Тўртинчи фарзанди Алана Мартинанинг онаси Жоржина ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)