Жанубий Африкада Саби-Санд қўриқхонасида жойлашган меҳмонхона мижозлари нонушта пайтида ресторанга кириб келган леопардни видеога олишди, деб хабар берди «Fox News».
Ролик муаллифи Эрика Визе меҳмонхона айвонида дўстлари билан нонушта қилаётган эди. Тўсатдан шу атрофда бўлган маймунлар йиртқич ҳайвон яқинлашаётганини билдирувчи хавотирли товуш чиқара бошлашди.
Меҳмонхона ходимлари леопард яқинлашаётганда ўзларини қандай тутиш кераклигини яхши билишади.
«Шу боис биз хотиржамликни сақлаб, чиройли жониворни жуда яқиндан томоша қилдик», — дея сўзлаб берди Визе. Унинг айтишича, сайёҳлар ушбу йирик мушукни эрта тонгда меҳмонхона биносининг олдида антилопани ов қилаётган пайтда ҳам кўришган.
Видео тасвирларда леопарднинг айвонга кириб келгани, рестораннинг турли жойларида сайр қилгани, иккинчи қаватга зинадан кўтарилгани, меҳмонлар ва ходимларнинг ёнидан хотиржам ўтиб кетганини кўриш мумкин. Сўнгра йиртқич ҳайвон меҳмонхонани тарк этиб, буталар орасида ғойиб бўлган.
«Бу воқеа жуда кам учрайди. Бу одамлар ва ёввойи табиат вакиллари тинч-тотув бирга яшаши мумкинлигига яққол мисол, муҳими — хотиржамликни сақлаш», — дейди Эрика.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?