Фото: Anadolu Agency
Владимир Путин Россия янги тарихда илк бор мутлақо мукаммал, мамлакатни ҳар қандай ташқи тажовузлардан ҳимоя қила оладиган қуролга эга бўлганлигини айтди.
"Ўнлаб йиллар давомида биз доим қувувчи ролида бўлишимизга тўғри келди, бу атом, ядро қуроллари, сўнгра стратегик авиация, ундан кейин қитъалараро ракета техникаси соҳаларида. Мана энди, янги тарихимизда илк бор Россия энг замонавий қурол турларига эга, улар бугунги кунда мавжуд барча қуроллардан кучи, тезлиги, аниқлиги бўйича бир неча баравар устун, бундай қурол ҳеч кимда йўқ, ҳар ҳолда, ҳозирча йўқ", - деди Россия президенти.
Путиннинг сўзларига кўра, АҚШнинг ракетага қарши мудофаа бўйича шартномадан чиқиб кетиши Россияни гипертовушли қурол ишлаб чиқишга киришишга мажбур қилган.
"Биз АҚШнинг ракетага қарши мудофаа тизимлари жойлаштирилишига жавобан бу қуролни яратишимиз шарт эди", - деди у. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади