15:47 / 24.09.2020
2 120

Қозоғистонда ўлим жазоси бекор қилинди

Қозоғистонда ўлим жазоси бекор қилинди
Фото: tengrinews.kz
БМТ бош қароргоҳида Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Умаров Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган иккинчи факультатив баённомасини имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги халқаро баённомага қўшилиш ҳақида қарорни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев аввалроқ БМТ Бош ассамблеясининг 75-юбилей сессияси умумий сиёсий музокаралардаги нутқида эълон қилган эди.

«Ушбу халқаро ҳужжатнинг имзоланиши ўлим жазосини қўллаш соҳасини босқичма-босқич торайтириш ва жиноят қонунчилигини инсонпарварлаштириш йўлининг давомидир», - дейилади хабарда.

Қозоғистонда 2003 йилда мораторий жорий этиш тўғрисидаги президент фармони билан ўлим жазосини қўллаш тўлиқ тўхтатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда ўлим жазоси бекор қилинди