16:47 / 08.10.2020
5 071

Турк актёри Нежати Шашмаз хотинининг телефонидаги ёзишмаларни ўқигани учун 12 йилга қамалиши мумкин

Турк актёри Нежати Шашмаз хотинининг телефонидаги ёзишмаларни ўқигани учун 12 йилга қамалиши мумкин
Фото: Takvim
Таниқли турк актёри Нежати Шашмаз 12 йилга қамалиши мумкин. Бу ҳақда турк оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Қайд этилишича, актёрни собиқ рафиқаси Нагеҳан Шашмаз судга берган. Нагеҳан собиқ эрини ноқонуний равишда унинг телефон суҳбатларини тинглаганлик ҳамда Whatsapp мессенжеридаги ёзишмаларини ўқиганликда айбламоқда. Нежати ушбу фактларни ажрашиш учун сабаб сифатида судга тақдим этган. Истанбул шаҳри прокуратураси шахсий маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича тергов бошлаган. Тергов натижалари яқин вақт ичида эълон қилинади.

Фото: Takvim
Маълумот учун, Нежати Шашмаз Элязиг шаҳрида вояга етиб, шу шаҳарда таҳсил олган. Туркия ва Канада университетларида туризм бизнеси ва меҳмонхона менежментини ўрганган. 1997—2001 йилларда АҚШда яшаган. 2001 йилда Туркияга қайтиб актёрлик карьерасини бошлаган. 2003—2005 йилларда эфирга узатилган «Қашқирлар макони» сериалидаги Пўлат Аламдар образи унга машҳурлик олиб келган.

49 ёшли Нежати Шашмаз 28 ёшли Нагеҳанга 2012 йилда уйланган. Уларнинг 7 ва уч ёшли икки ўғил фарзанди бор. Жуфтлик 2019 йилда ажрашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Турк актёри Нежати Шашмаз хотинининг телефонидаги ёзишмаларни ўқигани учун 12 йилга қамалиши мумкин