Европада Россия ва Хитойда ишлаб чиқилган вакциналарни қўллаш рад этилди

1 дақиқа ўқиш2.1K
Европада Россия ва Хитойда ишлаб чиқилган вакциналарни қўллаш рад этилди
Фото: Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги
Еврокомиссия вакили Эрик Мамернинг таъкидлашича, бу ҳолат Россия ва Хитойда ишлаб чиқилган вакциналарнинг Европа бозорига умуман қўйилмаслигини англатмайди, бироқ бунинг учун улар синчков сертификатлашдан ўтиши керак бўлади.

“Биз вакцина етказилиши ҳақидаги келишувларни вакцинани Европа иттифоқи ҳудудида ишлаб чиқарувчи давлатларгина билан имзоламоқдамиз ва Россия ҳамда Хитой билан бу борада ҳаттоки музокаралар олиб бормаяпмиз. Бу бошқа вакциналар бизнинг бозорга қўйилмаслигини англатмайди, бироқ бунинг учун улар синчков сертификатлашдан ўтиши керак. Улар ҳеч қачон Европа иттифоқи эмлаш стратегиясининг бир қисми бўлмайди”, деб айтган Мамер.

Аввалроқ Европа иттифоқига вакцина етказилиши бўйича AstraZeneca, Sanofi-GSK ва Johnson & Johnson каби компаниялар билан шартномалар тузилган.

Бу шартномалар бўйича Европа иттифоқига умумий ҳисобда 1,2 млрд доза вакцина етказилиши кўзда тутилган. Энг йирик шартнома AstraZeneca билан тузилган бўлиб, 400 млн доза вакцина етказилишини ўз ичига олувчи ушбу шартнома 27 августда кучга кирган ва Еврокомиссия у бўйича 336 млн евро тўлаб берган.

Шунга қарамай, Европа иттифоқида вакцина тақчиллиги юзага келиши мумкинлиги айтилмоқда, чунки вакциналардан баъзилари самарасиз бўлиши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?