date
views 8 073

Олимлар светофорда тўхташ соғлиқ учун зарарли эканлигини аниқлади

Олимлар светофорда тўхташ соғлиқ учун зарарли эканлигини аниқлади

Светофорлар йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш ва инсон ҳаётини асраш учун яратилган бўлса-да, аслида улар ҳайдовчилар учун хавфни юзага келтиради, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua». Аниқланишича, светофорда тўхтаб туриш вақтида ўпкаларга катта миқдорда ифлосланган ҳаво киради.

Буюк Британиянинг Суррей университети тадқиқотчилари ҳайдовчилар автомобилда ҳаракатланиш чоғида ютадиган ифлос ҳавонинг 20 фоизи светофорда тўхтаган вақтида ўпкага тушишини аниқлади. Таъкидланишича, бундай тўхтаб туришларнинг умумий давомийлиги бутун сафар узунлигининг 2 фоизини ташкил этади.

Бунда гап автомобилдан чиқадиган ишланган газлардан ажраладиган специфик наноқисмлар ҳақида бормоқда. Улар астма, юрак ва қон-томир касалликлари, болалар оққон касаллиги каби оғир хасталиклар билан боғланади. Олимлар йирик тирбандликлар яқинида яшовчи, ишловчи ёки ҳаракатланувчи кишилар бундай касалликларга энг кўп чалинишини аниқлади.

Манба: www.daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар светофорда тўхташ соғлиқ учун зарарли эканлигини аниқлади