
Фото: «Dailysabah.com»
Туркияда коронавирусдан вафот этганлар сони бир кеча-кундузда 185 кишини ташкил этди. Бу пандемия бошлангандан бери энг юқори кўрсаткичдир. 29 281 та касалланиш ҳолати қайд этилди, дея хабар берди республика соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Бундан аввалги энг юқори ўлим кўрсаткичи куни кеча кузатилганди — ўшанда 182 бемор ҳаётдан кўз юмди.
«Бугун 29 281 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди, жами касалланганлар сони — 607 628. 185 бемор оламдан ўтди, жами вафот этганлар сони — 13 558. 5011 нафар беморнинг аҳволи оғир», — дейилади Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа коронавирус пандемияси Туркиянинг бир қанча ҳудудларида, жумладан, Истанбулда учинчи чўққисига етганини маълум қилганди.
Охирги ҳафталар давомида мамлакатда бир кеча-кундузда коронавирусга чалинганлар ва вафот этганлар сони бўйича рекорд кўрсаткичлар қайд этилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар