Фото: «NDTV»
Ҳиндистонда бир одам «коронавирус туфайли вафот этгач мурдаси куйдирилгандан сўнг» ҳеч нима бўлмагандай уйига қайтиб кетди, дея хабар берди NDTV.
Ноябрь ойи бошларида коронавирусга топширган тести мусбат чиққан 75 ёшли одам шифохонага тушган. Бир неча кундан сўнг тиббиёт муассасаси оиласи билан боғланиб, қайғули хабарни етказишган.
COVID-19дан вафот этганларнинг мурдасини сақлаш протоколига биноан, қариндошлар марҳумнинг ёнига йўлатилмаган, шифокорлар уни маълум масофадангина кўрсатишган.
Шундан сўнг қариндошлари эркакнинг мурдасини ёқишиб, анъанавий хайрлашув маросимини ўтказишга тайёргарликни бошлаб юборишган. Бироқ шу пайт шифохонадан қўнғироқ қилиб, унинг тирик эканлиги, тузалгани ва уйига қайтишга тайёр эканлигини хабар беришган.
«Биз шокка тушиб қолдик. Уни уйга олиб келдик. Кимни ёқиб юборганимизни билмаймиз», — деди «тирилган» беморнинг ўғли.
Охир-оқибат, аниқланишича, ўша куни коронавирусдан бошқа бир бемор вафот этган, уни адаштириб қўйишган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Келин ўзининг дафн маросимидан 6 кун ўтиб уйига қайтиб келди (видео)

Хитойда кремация қилиниб, кўмилган эркак уйига тирик ҳолда қайтиб келди

Бир ой олдин «ўлган» аёл ҳушига келди

Эронда 100 ва 106 ёшли икки бемор коронавирусдан тузалди

Ўз дафн маросимидан кейин уйига қайтиб келган эркак

АҚШ собиқ президенти катта Жорж Буш шифохонадан уйига қайтди