Буюк Британияда аниқланган коронавирус янги штамми Японияда ҳам қайд этилган. Бу ҳақда "NHK" телеканали мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Норихиса Тамурага таяниб хабар бермоқда. Ушбу штамм Буюк Британиядан келган беш нафар Япония фуқаросида тасдиқланган. Улар айни пайтда карантинга олинган.
Олдинроқ коронавируснинг янги мутацияси Германияда ҳам аниқлангани маълум қилинган эди. Бу ерда ҳам вирус Буюк Британиядан келган аёлда қайд этилган. Кейинроқ Швейцарияда ҳам шундай ҳолат тасдиқланди. Бунгача ушбу мутация билан зарарланганлар Голландия, Дания, Австралия ва Италия каби давлатларда ҳам рўйхатга олингани маълум бўлган эди.
Коронавируснинг ушбу хавфли мутацияси Буюк Британияда илк бор сентябрда аниқланган. Аммо декабрь ойига келиб у билан зарарланиш кескин оша бошлаган. Буюк Британия бош вазири ушбу штамм олдин маълум бўлганларга қараганда 70 фоиз юқумли экани айтиб ўтди.
Эпидемиологик вазиятни ёмонлашгани боис қирққа яқин, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам Буюк Британия авиа алоқаларни тўхтатди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида сув тошқинлари оқибатида 50 киши ҳалок бўлди