21:00 / 14.01.2021
1 693

Туркия президенти коронавирусга қарши эмланди

Туркия президенти коронавирусга қарши эмланди
Фото: «AP Photo / Turkish Presidency»
Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон Aнқара шаҳар шифохонасида коронавирусга қарши эмланди, деб хабар берди NTV телеканали.
Президент буни ўзининг Telegram каналида тасдиқлади.

«Мен вакцинациядан ўтдим», — дея ёзиб қолдирган Эрдўғон.

Аввалроқ Туркия ҳукумати коронавирусга қарши Хитойнинг «SinoVac» компаниясига тегишли «СoronaVac» вакцинасини фавқулодда вазиятларда фойдаланишни маъқуллади, пайшанба куни шифокорларни эмлаш бошланади, деди республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Фахреттин Кожа.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, пайшанба, мамлакатда эмлашнинг биринчи кунида Туркияда қарийб 250 мингдан ортиқ тиббиёт ходими коронавирусга қарши Хитой препарати билан эмланди.

Кожа Хитойнинг «SinoVac» компанияси вакцинани етказиб беришни бошлаганини эълон қилган эди. Туркия февралнинг охирига қадар 50 миллион дозани олишни кутмоқда. Шунингдек, Туркия ҳукумати март ойининг охирига қадар Aмериканинг «Pfizer» компанияси ҳамда унинг немис ҳамкори «BioNTech» томонидан ишлаб чиқарилган 4,5 миллион доза коронавирусга қарши вакцинани сотиб олмоқчи.

Туркияда эмлаш тўрт босқичда амалга оширилади. Дастлаб вакцина шифокорлар ва хавф остида бўлганлар томонидан қабул қилинади, вакцинациянинг биринчи босқичи 9 миллионга яқин одамни қамраб олиши кутилмоқда.

«Worldometers» маълумотларига кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 2,355,839 кишига етди. 23,325 бемор ҳаётдан кўз юмди. 2,227,927 киши касалликдан фориғ бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия президенти коронавирусга қарши эмланди