19:00 / 17.01.2021
1 495

Ким Кардашьян қўл остидаги ходимларининг ҳар бирига 10 минг долларлик Rolex соатини совға қилди

Ким Кардашьян қўл остидаги ходимларининг ҳар бирига 10 минг долларлик Rolex соатини совға қилди
Фото: Getty Images
2020 йилнинг сентябрь ойида Ким Кардашьян, 14 йилдан буён эфирга узатилиб келаётган «Кардашьянлар оиласи» шоусининг ёпилишини эълон қилган. Сўнгги фасли 2021 йилнинг январь ойида суратга олинган. Яхши-ёмон кунларда бирга бўлгани сабаб Ким онаси Крис билан бирга суратга олиш жамоасининг ҳар бир аъзосига Rolex соатини совға қилган. Ҳар бирининг нархи 10 минг доллар бўлган соат учун Кардашьянлар жами 300 минг доллар сарфлаган.

Шоу ёпилишига унинг паст рейтингларни қайд қила бошлагани сабаб бўлган. Қолаверса, оила билан боғлиқ муаммолар ҳақида мухлислар шоу экран юзини кўришидан аввалроқ хабар топа бошлаган. Янгиликлардан ҳаммаси ҳақида хабар топиб кейин бир неча ҳафта ўтгач шоунинг янги сонини кўришда эса мантиқ йўқ. Пандемия вақтидаги молиявий инқироз ҳам сўнгги қарорга келишга сабаб бўлган.
[media=https://www.instagram.com/p/B_7nQiHAMUQ/?utm_source=ig_embed]
Бундан ташқари, Ким ва Каненинг ўртасидаги муносабатларнинг дарз кетиши ҳам бу қарорга келишида муҳрим рол ўйнаган. Эслатиб ўтамиз, Канье сайловолди жараёнларидаги чиқишларида Ким биринчи фарзандига ҳомиладор вақтида аборт қилдирмоқчи бўлганини маълум қилган. Кейинчалик, рафиқаси уни ақлини киргизиб қўйиш учун шифокорлар билан бир хонага қамаб қўйганини, аллақачон Ким билан ажрашмоқчи эканини ёзиб қолдирган.

Уларнинг ажрашиши ҳақидаги миш-мишлар 2021 йилнинг бошидан рост экани маълум бўлган. Ким ажрашишлар бўйича машҳур адвокат Лаура Уэссерни ёллаган. Рэпернинг Рождество байрамини Вайомингдаги уйида ёлғиз нишонлагани эса юлдузларнинг ажрашишга қатъий қарор қилганининг белгиси.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)