17:23 / 20.01.2021
3 068

Дарахт шохида худди Ван Дамм каби ўтирган чумчуқ интернетда машҳурликка эришди

Дарахт шохида худди Ван Дамм каби ўтирган чумчуқ интернетда машҳурликка эришди
Фото: Twitter
2021 йилнинг январи: Дональд Трамп тарафдорлари Капитолийга ҳужум уюштирди, Трампнинг ўзига импичмент эълон қилинди, Алексей Навальний Россияга қайтиши билан ҳибсга олинди, коронавирус эса ҳали «ҳеч қаерга кетишга» шошилмаяпти.

2021 йил бирор яхши нарса билан бошланмагандек туюлган бир вақтда ўзини Volvo’нинг афсонавий рекламасидаги Жан-Клод Ван Даммдек ҳис қилган у — чумчуқ пайдо бўлди, деб ёзади Meduza.

Иккита шохда ўтирган чумчуқ киотолик сураткашнинг эътиборини тортган.

Фото: Twitter / @Balvana

Икки кун ичида қуш ҳақида қолдирилган твит 1,5 миллиондан ортиқ лайк тўплаган — бу жуда кўп. Таққослаш учун, 2020 йилнинг энг машҳур твитларидан бирини «Уйда ёлғиз» фильмларида бош ролни ўйнаган Маколей Калкинга тегишли бўлиб, у ўзининг 40 ёшга тўлганини ёзган. Мазкур твит 3,3 миллионта лайк йиққан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дарахт шохида худди Ван Дамм каби ўтирган чумчуқ интернетда машҳурликка эришди