Жан-Клод Ван Дамм мусулмон бўлганми: тармоқдаги хабарлар нимаси билан баҳсли?

Голливуд актёри Жан-Клод Ван Даммнинг ислом динини қабул қилгани ҳақидаги гаплар ижтимоий тармоқларда яна муҳокама қилинмоқда. Бунга актёрнинг аввалги интервьюларидан бирида мусулмонлар овқатланиш маданияти ва исломга оид айтган фикрлари сабаб бўлган.
Ван Дамм суҳбатларидан бирида араб таомлари ва мусулмонлар овқатланиш тартибини соғлом деб баҳолагани айтилган. Шу сўзлардан кейин айрим фойдаланувчилар у исломни қабул қилган, деган тахминларни тарқата бошлаган.
Бироқ очиқ манбаларда актёрнинг ўзи ислом динини қабул қилганини расман тасдиқлаган баёноти йўқ. Шунинг учун бу хабарни аниқ факт сифатида бериш тўғри эмас.
Шунингдек, Ван Даммнинг ислом ҳақидаги фикрларидан кейин унга кино роллари берилмай қўйгани ҳақидаги гаплар ҳам ишончли манбалар билан тасдиқланмаган. Актёрнинг ўғли Кристофер озарбайжонлик Суада Ҳожизодага уйлангани эса унинг шахсий диний эътиқодига далил бўла олмайди.































Изоҳлар 0
…