10:30 / 25.01.2021
3 945

Россияга кимлар кира олмаслиги маълум қилинди

Россияга кимлар кира олмаслиги маълум қилинди
Фото: ИЗВЕСТИЯ
Россия Федерацияси ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, чет эл фуқароларининг Россия ҳудудига киришини тақиқлашнинг асосий сабаблари этиб, мамлакат ҳудудида ноқонуний бўлиш шартлари бузилиши ва ноқонуний меҳнат фаолияти кўрсатилган.

Чет эл фуқароларининг Россия Федерациясига киришига йўл қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилишнинг асосий сабаблари вақтинча бўлиш шартларини бузиш, шунингдек, мамлакатимизда ноқонуний иш фаолиятини олиб боришдир», деб ёзади ТАСС.

Таъкидланишича, уларга нисбатан бундай қарор қабул қилинган чет элликларнинг аксарияти Россияга визасиз кирадиган яқин хориж фуқаролари. Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2020 йилда Россияга 189 минг чет элликка нисбатан ушбу чора кўрилган бўлса, 2019 йилда эса 250 мингдан ортиқ одам кириши тақиқланган.

Аввалроқ, 23 январ куни Россияда меҳнат патентлари билан ишлайдиган чет эл фуқаролари 2020 йил 11 ой давомида минтақавий бюджетларга 43,5 миллиард рубл миқдорида пул ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияга кимлар кира олмаслиги маълум қилинди