18:30 / 01.02.2021
2 233

Тақдир ҳазили: аёл киши GTA офисига ўғриликка тушди

Тақдир ҳазили: аёл киши GTA офисига ўғриликка тушди
Фото: «Ferra»
Grand Theft Auto (GTA) компьютер ўйинини яратган «Rockstar Games» компанияси (Канада) офисига ўғри тушди. Аёл киши экан.
Терговчиларга кўра, ўғри аёл 24 декабрдан 23 январгача компания офисига келган нарсаларни ўмариб юрган. Йўқолган нарсалар орасида «Rockstar Games»га қарашли компьютер техникаси ҳам бор.

30 ёшларда экани айтилаётган бу аёл ўғирлаган нарсаларнинг умумий қиймати $66 минг атрофида. Булар асосан компания буюртмаси билан офисга келтирилган, аммо ҳали қадоғи ҳам очилмаган нарсалар.

Аёлни бошқа жиноятларда ҳам гумон қилишяпти — машина, бир неча куртка ва айфон ўғирлаган. Камига смартфондан Apple Pay воситасида харидлар қилган.

Буям бир тақдир ҳазили: талончилик, безорилик тарғиботчиси дея GTA ўйини кўп маротаба турли мамлакатларда тақиқловларга тушганди. Мана энди шу ўйинни яратганларнинг ўзларини ўғри уриб кетди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тақдир ҳазили: аёл киши GTA офисига ўғриликка тушди