20:35 / 10.02.2021
1 526

Меган Маркл ва шаҳзода Гарри талабаларга сюрприз уюштириб, уларнинг онлайн машғулотида пайдо бўлди

Меган Маркл ва шаҳзода Гарри талабаларга сюрприз уюштириб, уларнинг онлайн машғулотида пайдо бўлди
Фото: Harper’s Bazaar
Меган Маркл ва шаҳзода Гарри Get Lit шеърият курси талабаларининг Zoom орқали бўлиб ўтаётган онлайн дарсида кутилмаган тарзда пайдо бўлиб иштирокчиларни ҳайрон қолдирди. Бу ҳақда курснинг Instagram саҳифасида маълум қилинган, деб ёзади Ҳарперъс Базаар.

Жуфтлик Афроамерика тарихи ойлиги доирасида ўтказилаётган, жамиятдаги қуллик ва ирқчиликка қарши курашишга қаратилган онлайн машғулотга виртуал тарзда ташриф буюрган. Маркл севимли шеърини айтиб берган, Гарри эса шеъриятга бўлган қизиқишини ифода қилган.

Фото: Harper’s Bazaar
Get Lit’нинг Instagram саҳифасига жойланган кадрларда қироллик оиласи вакилларининг кайфияти чоғ эканини кўриш мумкин. Курснинг аккаунтига жойланган сурат тагига ушбу ҳодиса Get Lit тарихида қолиши ёзиб қолдирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Меган Маркл ва шаҳзода Гарри талабаларга сюрприз уюштириб, уларнинг онлайн машғулотида пайдо бўлди