Фото: Reuters
Сўнгги бир кун ичида Хитойда коронавирус инфекциясини юқтириш бўйича 19 та янги ҳолат аниқланган. Хитой давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси маълумотига кўра, шундан 18 та ҳолат мамлакат кириб келган одамлар орасида қайд этилган.
Манбага кўра, 2020 йил 31 декабрда Хитойда коронавируснинг Буюк Британия штаммини юқтирган биринчи бемор қайд этилгани, жорий йил бошида эса мамлакатда тўққиз миллиондан ортиқ одам коронавирус инфекциясига қарши эмлаб бўлингани маълум қилинган эди.
Коронавируснинг келиб чиқиши Хитойга тақалади. 2019 йил охирида мамлакатда ушбу инфекция сабаб касаллик авж олди. Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2020 йилнинг 11 март куни дунёда "Covid-19" пандемияси, деб эълон қилди. Ўтган йилнинг 29 март куни Хитой мамлакатда коронавирус эпидемияси тугаганлигини эълон қилган эди.
Кейинчалик ушбу инфекцияни юқтириш ҳолатлари бутун дунёга кенг тарқалиб кетди. Расмий маълумотларга кўра, айни пайтга келиб 108 миллиондан ортиқ ушбу вирусни юқтириб олган, шундан 2,5 миллиондан ортиғи ҳаётдан кўз юмган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Хитойда коронавируснинг янги ўчоқлари пайдо бўлди

Хитойда бир суткада 11, Жанубий Кореяда эса 16 кишида коронавирус қайд этилди

Коронавирус Хитойга қайтди. Жанубий Кореяда эса яна 25 кишида вирус аниқланди

Хитойда сутка давомида фақат бир киши коронавирусга чалинди

Хитойда коронавирус эпидемияси бошлангандан бери касалланишлар сони биринчи марта нолгача тушди

Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг қарийб 83 фоизи соғайиб кетди