date
views 4 328

Қирғизистон ва Ўзбекистон ер алмашади

Қирғизистон ва Ўзбекистон ер алмашади
Март ойининг биринчи ўн кунлигида Қирғизистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегаралар бўйича музокараларни давом эттиради.

Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) раҳбари Қамчибек Ташиев 18 феврал куни Боткен шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.

Ташиев 2020 йил декабр ойида Қирғизистонга Ўзбекистондан 20 кишилик делегация ташриф буюрганини эслаб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, аввалроқ имзоланган протоколга мувофиқ, Ала-Буқа туманидаги (Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти) ҳудудлар Ўзбекистонга ўтказилади ва бунинг эвазига Қирғизистон ўша минтақадаги Сузоқ туманидан ер олади.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қирғизистон ўз давлат чегараларини мустаҳкамлашини таъкидлаган.
Ўтган йил охирида чегара хизмати Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тасарруфига ўтказилган.

Бундан ташқари, Ташиев чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро делегация раҳбари ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон ва Ўзбекистон ер алмашади