
Фото: Sacramento
Калифорниянинг Фер-Окс шаҳрида улкан ёввойи курка икки қаватли деразани синдириб, стоматология хонасига кирган ҳамда у ерда бир қанча тартибсизликлар келтириб чиқарган, деб ёзади Esquire.
Ушбу тўполон вақтида менежер Донна Макдоналд офисда бўлиб, у аввалига зилзила бошланди деб ўйлаган. Кўп ўтмай у гап нимада эканлигини тушунган ва Ҳайвонларни назорат қилиш хизматини чақирган. Маълум бўлишича, курка деворларга зарар етказган ва махсус креслони тешиб юборган.
Аммо қушнинг ўзига ҳеч нарса қилмаган. Мутахассислар куркани текширгандан сўнг уни табиатга қайтариш мумкин, деган хулосага келган. Курканинг бундай тажовузкорлигига сабаб ўзининг ойнадаги аксидир. Жуфтлашиш мавсумида курка, эҳтимол, ўзининг аксини ҳам курка деб ўйлаган. Шунинг натижасида стоматологияни вайронага айлантириб юборган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар