Исроил Ливан жанубидаги учта мактабни вайрон қилди

17 июль куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги учта мактабни вайрон қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда мамлакат таълим вазири Рима Карамий баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар аввал мактаблардаги жиҳозларни олиб чиқиб, сўнг биноларни портловчи моддалар ёрдамида бузиб ташлаган. Натижада ушбу таълим масканлари уруш давомида вайрон қилинган мактаблар рўйхатига қўшилган.
Карамий халқаро ҳамжамиятни таълим муассасаларини ҳимоя қилиш ва уларга қарши ҳужумларни тўхтатиш учун Исроилга босим ўтказишга чақирди.
ЮНЕСКО маълумотига кўра, июн ойига қадар Ливанда 17 та мактаб бутунлай вайрон бўлган, 100 дан ортиғи зарар кўрган эди. Сўнгги ҳодисадан кейин эса вайрон қилинган мактаблар сони камида 20 тага етди. Можаро оқибатида 500 мингга яқин бола таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлгани қайд этилган.






























Изоҳлар 0
…