
Фото: «Guardia Civil Interior»
Калабриядаги «Ндрангета» мафия гуруҳининг энг кўп қидирилаётган боссларидан бири Барселонада қўлга тушди. Бу ҳақда Италиянинг ANSI агентлиги хабар бермоқда.
35 ёшли Жузеппе Ромео Европага кокаин етказиб беришда муҳим рол ўйнаган. Мафия аъзоси гиёҳванд моддалар савдоси учун 20 йилга ҳукм қилинди.
Италия ички ишлар вазири Лучана Ламоржезенинг айтишича, жиноятчининг қўлга олиниши Европага энг катта кокаин етказиб берувчи ҳисобланган «Ндрангета»га жиддий зарба берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар