Фото: «twitter.com/boulderpolice»
Аввалроқ АҚШнинг Колорадо штати Боулдер шаҳридаги супермаркетда юз берган отишмада ўн киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.
AҚШ президенти Жо Байден Колорадодаги отишмада ҳалок бўлганлар учун 27 мартга қадар мотам эълон қилди, дея хабар берди Оқ уй.
Байденнинг кўрсатмасига биноан, сешанба кунидан бошлаб туширилган AҚШнинг давлат байроқлари 27 март куни қуёш ботгунга қадар шу ҳолатда қолади.
Асл келиб чиқиши суриялик бўлган AҚШ фуқароси Aҳмад ал-Исса Колорадо штати Боулдер шаҳридаги дўконда отишма содир этган. Оқибатда 10 киши, жумладан, бир нафар полициячи ҳалок бўлган. Қуролланган шахс жароҳатланган ҳолда ҳибсга олинган. Бугун у шифохонадан қамоқхонага кўчирилиши кутилмоқда. Шундан сўнг унга айблов эълон қилинади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди