1 681
Бердимуҳамедов Наврўз куни туғилган тойчоққа Ашхобод деб ном қўйди ва пойтахтга бағишлаб шеър ёзди
Фото: «Хроника Туркменистана»
Гурбангули Бердимуҳамедов 22 март куни Туркманистон президентининг Ахалтекин от мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Хроника Туркманистана» хабар берди.
Мажмуада давлат раҳбарига парвариши билан ўзи шуғулланган Акхан отидан биринчи тойчоқ туғилгани ҳақида «хушхабар» етказилди.
«Миллий баҳор байрами кунларидан бирида янги тойчоқнинг туғилиши мамлакат ҳаётидаги муҳим саналарнинг ажойиб воқеалар билан бирлашганлигининг рамзи бўлди», — деб ёзди Туркманистон Давлат ахборот агентлиги (ТДҲ).
Гурбангули Бердимуҳамедов янги туғилган тойчоқнинг бўйнига онаси Огулабат ая тўқиган жабдуқни тақиб қўйди. Тойчоқ мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги ва пойтахтнинг 140 йиллиги нишонланаётган йилда туғилгани учун президент уни Ашхобод деб номлади.
ТДҲ’нинг маълум қилишича, 2017 йилда Акханни эгарлаган чавандоз жанг санъатлари бўйича ёпиқ иншоотларда ўтказилган V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида машъалани ёққан эди. 2018 йилда Акхан ўсиб-улғайиб, 10 метр масофани 4,19 сонияда босиб ўтди ва ушбу номинацияда жаҳон рекордини янгилади.
Фото: «Хроника Туркменистана»
Кейин президент ижод билан шуғулланишга қарор қилди ва пойтахт тарихига ҳамда унинг зафарларига бағишланган «Ашхобод» номли навбатдаги китобини ёзишда давом этди.
Давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, китобни ёзиш давомида давлат раҳбари «илмий маълумотлар ва ишончли адабий манбаларга таянади».
ТДҲ’нинг таъкидлашича, тойчоқнинг Наврўз байрами ва Ашхободнинг 140 йиллигига тайёргарлик пайтида туғилгани Гурбангули Бердимуҳамедовни «Менинг оппоқ шаҳрим — Ашхобод» шеърини ёзишга илҳомлантирди.
Осиё марвариди,
Оппоқ шаҳрим — Ашхобод!
Биродарлик, дўстлик маскани,
Оппоқ шаҳрим — Ашхобод!
Копетдаг тоғларининг ҳамда
Қорақум нақшлари ватани,
Оқ гуллар чамани,
Оппоқ шаҳрим — Ашхобод!
Ашхобод!
Бунда ким бор бахтиёр эмас?!
Ашхобод!
Гуллар шаҳри.
Туркманистон. Ватан. Ашхобод!
Оппоқ шаҳрим — Ашхобод!
Менга тоғлар беради қувват,
Менга боғлар беради илҳом,
Қувончдан куйлайди юрагим,
Оппоқ шаҳрим — Ашхобод!
Ҳақиқатан қанот оламан
ва севгингла яшайман,
Юракдан ватан деб атайман,
Оппоқ шаҳрим — Ашхобод!
Фото: «Хроника Туркменистана»
Шу куни президент буйруғи билан Президент Ахалтекин отлари спорт мажмуасининг отбоқарига «Туркманистон халқ отбоқари» унвони берилди.
Нурали Раҳимовга «жаннат» отларининг шуҳратини дунёга танитишдаги туркман халқининг миллий ғурури, от наслчилик саноатини ривожлантириш, ёш авлодга от миниш ва уларни эгаллашнинг нозик томонларини ўргатиш, шунингдек, эришилган юқори кўрсаткичлар ва кўп йиллик виждонан меҳнатини ҳисобга олган ҳолда, катта хизматлари учун фахрий унвон берилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)