14:04 / 05.04.2021
1 925

Америкада 10 дақиқага қаровсиз қолдирилган автомобиль минглаб асалариларнинг уясига айланди

Америкада 10 дақиқага қаровсиз қолдирилган автомобиль минглаб асалариларнинг уясига айланди
Фото: Facebook / @LasCrucesFireDepartment
АҚШнинг Нью-Мексико штатида истиқомат қилувчи фуқаро машинасининг ойнаси очиқ ҳолда 10 дақиқага қаровсиз қолдирган ва қайтиб келганида ўн минглаб асаларидан иборат уяга дуч келган, деб хабар беради Esquire.

Эркак машинасини автотураргоҳга жойлаштириб, супермаркетга кириб кетган. Қайтиб келиб, ҳеч нарсадан бехабар машинага ўтирган ва уни бошқариб кетган — кўп ўтмай у орқа ўриндиқдаги асалариларни пайқаб қолган. Америкалик шу заҳоти 911 рақамига қўнғироқ қилган.

Воқеа жойига етиб келган фавқулодда хизмат ходимига ҳашоратларни қутига солиши учун ярим соат керак бўлган. Қутқарувчи асаларичи бўлгани сабаб уларни уйига олиб кетган. Унинг сўзларига кўра, баҳорда асаларилар тўдаси бўлинади ва улар она асалари ортидан яшаш учун янги жой қидиришга тушади. Афтидан, машина уларга вақтинча яшаш учун жозибадор кўринган.

Содир бўлган воқеа оқибатида ҳеч кимга жароҳат етмаган. Фақатгина савдо маркази қўриқчисининг лабидан бир асалари чақиб олгани айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкада 10 дақиқага қаровсиз қолдирилган автомобиль минглаб асалариларнинг уясига айланди