00:20 / 24.04.2021
2 844

Зимбабве туризмдан даромад камайиб кетгани сабабли 500та филни отишга рухсат беради


Фото: Reuters
Зимбабве йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган Африка филларидан 500тасини отишга лицензияларни сотувга қўяди. Мамлакатнинг боғлар ва ёввойи табиат бошқармаси вакили Тинаше Фаравонинг таъкидлашича, бундай қадамни амалга оширишга пандемия сабабли туризмдан олинадиган даромад камайиб кетгани асосий сабаб ҳисобланади.

«Бизда фаолиятимизга 25 млн долларлик бюджет бор. Ушбу маблағ қисман спорт овидан олинади, бироқ ҳозирда пандемия сабабли туризм деярли ўлган», деб тушунтирган Фараво.

Мамлакат ҳукумати Африка ўрмон фили йўқолиб кетиш хавфи остида экани эълон қилингандан бор-йўғи бир неча ҳафта ўтиб бундай баёнот берди.

Зимбабвенинг атроф-муҳитни ва инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш гуруҳи матбуот котиби Симисо Млеву ҳукуматнинг ушбу қарорини қўллаб-қувватламаслигини айтган. «Биз бундай овга қаршимиз. У инсон ва ёввойи табиат ўртасидаги ихтилофни кескинлаштиради», деб айтган Млеву.

Унинг таъкидлашича, мамлакат даромадларини оширишнинг инновацион ва экологик хавфсиз чораларини излаш лозим.
Зимбабве филларга пуллик ов рухсат берилган Африкадаги ягона давлат эмас. Намибияда 2020 йил декабрда қўриқхоналарда филлар кўпайиб кетгани ва қурғоқчилик сабабли 170та фил сотувга қўйилган.

Африка фили қуруқликда яшовчи энг катта ҳайвон ҳисобланади. Жаҳон ёввойи табиат жамғармаси маълумотларига кўра, Африка филлари яшайдиган майдон тобора қисқариб бормоқда. Ушбу майдон 1979 йилдаги 7,8 млн квадрат километрдан ҳозирда 2,6 млн квадрат километргача қисқариб кетган. Бу асосан экин майдонлари кенгайтирилиши ҳисобига юз бермоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зимбабве туризмдан даромад камайиб кетгани сабабли 500та филни отишга рухсат беради