21:15 / 30.04.2021
2 811

Хитойда кафега келганлардан охиригача ейилмаган таом учун қўшимча пул олинади


Фото: Unsplash
Хитой олий қонун чиқарувчи органи озиқ-овқат маҳсулотларининг исрофгарчилигига қарши курашишга йўналтирилган қонунни қабул қилди, деб хабар беради Esquire.

Янги қонун «озиқ-овқат чиқиндилари»ни аниқлаш ва шу орқали уларни ишлаб чиқаришни қисқартириш бўйича чораларни қўллаш имконини беради. Ҳужжат кафе, ресторан ва бошқа умумий овқатланиш масканларига ўз порциясини охиригача емаган мижозлардан овқат қолдиғини утилизация қилишда тўланадиган қўшимча маблағ учун пул ундириш имконини беради.

Агарда умумий овқатланиш масканлари мижозларни ҳаддан ортиқ егулик буюртма қилишга ундаса, ўзлари 10 минг юангача жаримага тортилиши мумкин. Овқат етказиб бериш сервислари, ўз навбатида, мижозлар учун порция миқдори ва буюртма учун маҳсулотлар рўйхатини тузиб чиқиши керак бўлади.

Хитой ҳукумати давлат идораларига маҳсулотлар исрофгарчилигига қарши курашда етакчи рол берилган. Улар банкетлардаги столлар учун таом миқдорини тежаб танлаши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг августида Хитойда «Тоза ликопча» онлайн-акцияси ишга тушган бўлиб, унинг доирасида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари таом охиригача ейилганини ижтимоий тармоқлар орқали кўрсатиб келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда кафега келганлардан охиригача ейилмаган таом учун қўшимча пул олинади