08:00 / 01.05.2021
2 011

Россия Европарламент раиси ва ЕИнинг яна 7 фуқаросини «қора рўйхат»га киритди


Россия Европа Иттифоқининг 8 фуқароси, жумладан, Европарламент раиси Давид Мария Сассолини «қора рўйхат»га киритиб, уларга Россияга киришни тақиқлаб қўйди.

Россия ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, ушбу чекловлар ЕИ кенгаши томонидан 2 ва 22 март кунлари 6 нафар россиялик фуқарога қарши қўлланган тақиқларга жавобан киритилди.

Россияга кириши тақиқланганлар рўйхатига Сассолидан ташқари қуйидаги шахслар тушган:
  • Еврокомиссия раисининг қадриятлар ва очиқ-ойдинлик масалалари бўйича ўринбосари Вера Юрова;
  • Латвиянинг Электрон ОАВ бўйича миллий кенгаши раиси Иварс Аболинш;
  • Латвиянинг Давлат тили маркази директори Марис Балтинш;
  • Франциянинг Европа кенгаши парламент ассамблеясидаги делегацияси аъзоси Жак Мэр;
  • Берлин прокуратураси бошлиғи Йорг Раупах;
  • Швеция қироллиги Тотал мудофаа тадқиқот институтининг кимёвий, биологик, радиацион ва ядро хавфсизлиги лабораторияси раҳбари Оса Скотт;
  • Эстониянинг Тил департаменти раҳбари Илмар Томуск.
Россия ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, Европа Иттифоқининг Россия фуқаролари ва ташкилотларига нисбатан бир томонлама ноқонуний чекловлар киритиш сиёсати БМТ низомига ва халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёрларига зид ҳисобланади. 

«Европа Иттифоқининг бундай хатти-ҳаракатлари уларнинг асл мақсади давлатимиз тараққиётини ҳар қандай йўл билан тўхтатиш эканига шубҳа қолдирмайди. Бу Европани яна ўткир геосиёсий қарама-қаршилик майдонига айлантиришдан манфаатдорлигини яширмаётган АҚШ раҳнамолигида очиқчасига ва атайлаб қилинмоқда», деб таъкидлаб ўтган Россия томони.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Европарламент раиси ва ЕИнинг яна 7 фуқаросини «қора рўйхат»га киритди