23:20 / 07.05.2021
1 761

Лукашенко Беларусда қайтадан президент сайлови ўтказилиши шартини айтди

Лукашенко Беларусда қайтадан президент сайлови ўтказилиши шартини айтди

Фото: REUTERS/Vasily Fedosenko
Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШда қайтадан президент сайлови ўтказилгандагина Беларусда ҳам қайта сайлов ўтказилишини айтди.

«Мен розиман. Омма олдида айтяпман. Мен Ғарб талаб қилаётган сайловни ўтказишга розиман. Мен тайёрман. Америкаликлар билан параллел равишда», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sputnik Беларусь.

У Америка ҳукумати қайтадан сайлов ўтказиш муддатини белгилаши билан Минск ҳам шу куни сайлов муддатини белгилашига ваъда берди.

Лукашенко G7 гуруҳининг чақириғига шу тарзда жавоб қайтарди. Аввалроқ Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ Беларусни сиёсий маҳбусларни озод қилиш ва қайтадан сайлов ўтказишга чақирганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Лукашенко Беларусда қайтадан президент сайлови ўтказилиши шартини айтди