23:53 / 11.05.2021
2 746

Олимлар Қуёш тизимида янги субнептун сайёрани аниқлади


Фото: NASA
Қуёш тизимида ўлчами жиҳатидан Ердан уч баробар катта янги субнептун сайёраси аниқланди. Бу ҳақда Франциядаги Гренобл-Алп университети астрономларига таяниб, Hi-Tech.Mail.ru хабар берди. М митти сайёраси атрофида айланадиган янги экзосайёра TOI-269 b номини олган.

TOI-269 b Ердан тахминан 186 ёруғлик йили узоқлигида жойлашган. У ўлчами ва бошқа тавсифлари сабаб субнептун тоифасига киради. Субнептун дея рadiusи ердан катта, бироқ зичлиги камроқ бўлган сайёраларга айтилади. Бу каби сайёралар, шунингдек, «ота-она юлдузлар»га жуда яқин жойлашади ва уларнинг таъсирига — радиациясига дучор бўлади.

Хусусан, яқинда аниқланган «ўзга олам» Ердан 8,8 баробар массивроқ ва ўз юлдузи атрофида ҳар 3,7 кунда айланади. Кузатувлар TOI-269 b «ота-она юлдузлари»дан тахминан 0,0345 астрономик бирликка ортда қолади, сайёра ҳарорати эса Цельсий бўйича 257 даражани ташкил этади.

Қизиқ жиҳати, мазкур экзосайёранинг зичлиги шу турдаги космик объектларникидан сезиларли даражада паст. Бу учар бирикмалар аралашмасидан иборат қобиқдан далолат бериши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар Қуёш тизимида янги субнептун сайёрани аниқлади