10:26 / 31.05.2021
775

Испанияда коронавирусни кўз тасвири орқали аниқловчи технология ишлаб чиқилди

Испанияда коронавирусни кўз тасвири орқали аниқловчи технология ишлаб чиқилди

Бунинг учун тамаддихонага кириш жойида мижозларга фақатгина кўзни суратга олувчи махсус кўзойнаклар берилган. Сўнгра сунъий онг махсус алгоритмлар ёрдамида олинган тасвирни таҳлил қилган. RTVE телеканалининг хабар беришича, натижани олиш учун бор-йўғи 3 сония талаб этилади.

Испания, АҚШ ва Хитой олимларини бирлаштирган OcuTech деб номланган ушбу лойиҳа раҳбари Паула Бонеднинг таъкидлашича, олимлар бир неча ойлик тадқиқотлардан кейин коронавирусга хос аломатлар кўзларда акс этишини аниқлашган. Унинг таъкидлашича, шифокор ва муҳандисларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари эвазига кўзларда айнан коронавирус келтириб чиқарадиган шамоллаш жараёнини аниқловчи алгоритм ишлаб чиқилган.

Технология олинган тасвирни таҳлил қилиб, одамда коронавирус бор-йўқлигини прогноз қилади. Суратлар таҳлилдан кейин йўқ қилиб юборилади, синалувчига эса коронавирусга тезкор тест топшириш таклиф этилади.

Ушбу технологияни тақдим этган Innoarea Projects компанияси директори Альфонсо Сорианонинг таъкидлашича, вирусни текширишнинг бундай усули гавжум жойлар: аэропорт, кўнгилочар марказлар, меҳмонхона ва ресторанлар учун жуда мос келади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Испанияда коронавирусни кўз тасвири орқали аниқловчи технология ишлаб чиқилди