Германия ва Испания Европа Иттифоқининг Huawei бўйича тақиқига қарши

Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан 5G тармоқларида Хитой технологияларини тақиқлаш режалари фонида Германия ва Испания каби давлатлар телекоммуникация ечимларини ишлаб чиқишда Huawei компаниясини қўллаб-қувватламоқда. Ушбу мамлакатларнинг расмий вакиллари Huawei маҳсулотларидан фойдаланишни чеклаш ЕИ даражасида жавоб чораларини келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Шу билан бирга, мутахассислар бундай тақиқ сунъий интеллект инфратузилмасининг қимматлашишига олиб келишини таъкидламоқда, чунки Хитой технологиялари иқтисодий жиҳатдан анча арзон ҳисобланади. Агар тақиқ кучга кирса, Германия ва Испания мобил алоқа операторларига Хитой технологияларидан воз кечиш учун уч йилдан ортиқ вақт ва 3,4 миллиарддан 4,3 миллиард еврогача маблағ талаб этилади.
Германия иқтисодиёт вазири Катерина Райхе Пекинга ташрифи чоғида ушбу мавзуга тўхталиб, ЕИ Хитой билан савдо алоқаларида кўрилаётган чоралар блокнинг экспорт салоҳиятига зарар етказмаслигини таъминлаши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, экспортчи давлат сифатида Германия адолатсиз рақобатга қарши курашиш билан бирга, ўз компанияларининг экспорт имкониятларини сақлаб қолишдан манфаатдор.
Huawei компанияси эса Хитой тармоқ технологиялари етказиб берувчиларини инфратузилмадан босқичма-босқич чиқариб ташлаш таклифи Европа Иттифоқининг адолат ва ҳуқуқий тамойилларига зид эканини таъкидламоқда. Компания вакиллари бундай қарорлар бозор рақобатига салбий таъсир кўрсатишини маълум қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!