21:36 / 08.07.2021
3 963

Афғонистон қуролли кучлари 14та туманни толиблардан қайтариб олди


Афғонистон қуролли кучлари 14та туманни «Толибон» ҳаракати жангариларидан қайтариб олди. Бу ҳақда Ariana News телеканали мамлакат қуролли кучлари матбуот котиби Ажмал Умар Шинварийга таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, жанглар давомида 2 мингдан ортиқ жангари йўқ қилинган, 1,4 минг нафари яраланган.

Шинварийнинг маълумот беришича, армия охирги ҳафтада мамлакатнинг етти вилоятида 278та ҳарбий операция ўтказган. Ушбу муддат давомида «Толибон» жангарилари 30дан ортиқ теракт амалга оширган, 43 нафар тинч аҳоли вакили ўлдирилган, 170 киши жароҳатланган.

Аввалроқ Афғонистон мудофаа вазири Бисмилло Хон Муҳаммадий мамлакатдаги уруш ҳал қилувчи паллага кирганини айтганди.
Вазирнинг сўзларига кўра, миллий хавфсизлик кучлари маҳаллий қаршилик ҳаракатларининг қўллаб-қувватлаши ёрдамида аҳолини ҳимоя қилиш учун бор кучини ишга солади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон қуролли кучлари 14та туманни толиблардан қайтариб олди