23:12 / 24.07.2021
4 626

Коронавирус оғир кечишининг яна бир сабаби аниқланди


Фото: «Depositphotos»
Бостон болалар шифохонаси ходимлари Массачусетс технология институти ва Миссисипи университетининг тиббиёт маркази экспертлари билан ҳамкорликда 35 нафар ковид-беморнинг бурун йўлидан олинган намуна устида тадқиқот ўтказишди. Ушбу иш натижалари «Cell» журналида эълон қилинди.

Олимларга кўра, бурун-томоқ йўли таҳлиллари қон намунасига асосланган тадқиқотларга қараганда самаралироқ.
SARS-CoV-2 юққанида нафақат бурун, балки томоқдаги эпителиал ҳужайралар ҳам жиддий ўзгаришларга учрайди, дейишмоқда муаллифлар. Мисол учун, COVID-19 енгил ва ўртача кечаётган беморларда ушбу ҳужайралардаги вирусга қарши реакцияга жавоб берувчи генлар фаоллашган.

Касаллиги оғир беморларда эса, аксинча, вирусга қарши реакциялар эпителиал ҳужайраларнинг интерферонга қарши кучсиз реакцияси сабабли сустлашган. Уларнинг бурун йўлидан олинган намуналарда макрофаглар ортиқча миқдорда пайдо бўлган ҳамда яллиғланиш реакциялари кучайган бошқа иммун ҳужайралар топилган.

Тадқиқотчилардан бири Хосе Ордовас-Монтаньеснинг айтишича, иммун тизимининг фаолиятини тартибга солиш имконини берувчи интерферонга нисбатан кучсиз реакция одамларни нафақат коронавирус, балки бошқа инфекциялар қаршисида ҳам ожиз қилиб қўяди.
Энди олимлар мазкур реакция сабабини аниқлаштириб, уни назал спрейлар ва томчилар ёрдамида кучайтириш имкониятларини ўрганишмоқчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус оғир кечишининг яна бир сабаби аниқланди