10:41 / 01.09.2021
3 321

«Толибон» Аҳмад Маъсудни йўқ қилмоқчилиги маълум бўлди

«Толибон» Аҳмад Маъсудни йўқ қилмоқчилиги маълум бўлди
«Толибон» ҳаракати Афғонистон қаршилик кучлари фронтининг Панжшердаги лидери Аҳмад Маъсудни йўқ қилмоқчи. Улар ўзларига қарши томон вакиллари билан музокараларга киришмоқчи эмас. Бу ҳақда РИА Новостига Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Мухаммад Зохир Агбар маълум қилган.

«Толибон» ҳеч қачон улар билан (Панжшердаги қаршилик кучи раҳбарлари билан - таҳр.) келишувга эриша олмайди, улар сиёсатчилар эмас, балки уч йил олдин дунёнинг кўп мамлакатларида тақиқланган ташкилотлар рўйхатига кирган террорчилар», — деган у.

«Улар такаббур ва тажовузкор, уларнинг мақсади бутун Афғонистонни тиз чўктириш. Улар Доҳадаги музокараларнинг ҳеч қандай шартларига рози эмаслар. Мақсадлари қаршилик кучи раҳбарларини, хусусан, Аҳмад Маъсудни йўқ қилишдир», — деган дипломат.

Хабарларга кўра, Панжшерга элтадиган довонларда жанглар давом этмоқда. Бу ерда толибларнинг юзлаб аскарлари жон бергани ҳам хабар қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Аҳмад Маъсудни йўқ қилмоқчилиги маълум бўлди