09:35 / 02.09.2021
3 499

«Толибон» Афғонистонни бошқарадиган шахс номини эълон қилди

«Толибон» Афғонистонни бошқарадиган шахс номини эълон қилди
«Толибон» ҳаракатнинг лидери Хайбатуллоҳ Охунзода янги Афғонистон ҳукуматини бошқаради. Бу ҳақда ҳаракат вакили Анамулла Саманганий маълум қилган.

«Янги ҳукумат бўйича маслаҳатлашувлар деярли якунланди, шунингдек, вазирлар маҳкамасининг иши бўйича зарур мунозаралар ҳам. Таркиби тезда эълон қиладиган исломий ҳукумат халқ учун намуна бўлади», дейди у.

Tolo News телеканали хабарига кўра, «Толибон» раҳбарлари бир қатор вилоятларга губернатор ва полиция бошлиқларини ҳам тайинлаган.

«Толибон» Афғонистонда президентлик бошқарув шаклини бекор қилмоқда. Эрон бошқарувига ўхшаш - етакчи ва бутун мамлакат устидан назорат қилувчи дин ишлари бўйича раҳбардан иборат бўлади. Ҳеч қандай президент бўлмайди ва Охундзода диний ҳамда сиёсий раҳбарликка сайланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Афғонистонни бошқарадиган шахс номини эълон қилди