22:38 / 08.09.2021
2 183

Чеченистонда Қодировлар оиласининг энг яхши суратлари учун танлов эълон қилинди

Чеченистонда Қодировлар оиласининг энг яхши суратлари учун танлов эълон қилинди
Фото: ideputat
Чеченистон ҳукумати республика раҳбари Рамзан Қодиров, отаси Аҳмад ва онаси Айманийнинг энг яхши бадиий образи учун танлов эълон қилди. Бу ҳақда Чеченистон парламенти раҳбари Магамед Даудовга таяниб, Meduza хабар берди.

Даудовнинг сўзларига кўра, танлов «республикадан ташқарида яшовчи чеченларнинг кўп сонли мурожаатлари муносабати билан» эълон қилинган.

«Шубҳасиз, чет элда яшовчи чеченлар орасида, айниқса, ёшлар орасида истеъдод эгалари кўп. Танлов уларнинг ўзи туғилган юрт тарихи ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш ва ватан билан маданий алоқаларни сақлаб қолиш мақсадида эълон қилинди», — дейилади хабарда.

Уч номинация бўйича ҳар бир ғолиб 500 минг рубль (6 850 доллар) дан мукофот олади. Пуллар Аҳмад Қодиров номидаги вилоят жамоат фонди ҳисобидан тўланади. Танлов 5 октябрга қадар давом этади.

Август охирида Россия президенти Владимир Путин Грозний халқаро аэропортига Чеченистон биринчи президенти Аҳмад Қодировнинг номини берганди. Фармон Аҳмад Қодиров таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан имзоланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чеченистонда Қодировлар оиласининг энг яхши суратлари учун танлов эълон қилинди