22:40 / 11.09.2021
2 273

Ҳеч қачон узр сўрамаслик ва айтилган сўзга эътиборли бўлиш!

Ҳеч қачон узр сўрамаслик ва айтилган сўзга эътиборли бўлиш!
Фото: Woman’s Day
XIX асрдаги Европа хонимлари ҳақида гап кетганда кўпчиликнинг кўз ўнгида Жейн Остин ва опа-сингил Бронтеларнинг асарларидаги қаҳрамонлар келади. Ўша даврдаги аёл-қизлар осон ҳаёт кечиргандек туйилади, аммо аслида қандай бўлган? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.

Кийиниш маданияти
Эрта болаликданоқ қизларга қоидаларга биноан кийиниш ўргатилган. Бўлажак хонимлар тонгда тўқ рангли костюм, тушликда кўйлак кийиши кечки овқат вақтида эса нима кийишни ўзи танлаши лозим. Кечга бориб образини алмаштирмасликка қарор қилса, либосига ҳеч бўлмаганда битта янги деталь, масалан маржон ёки тўғнағич қўшган.

Ҳар бир тадбир ва вазият учун нозик жинс вакилларининг гардеробида алоҳида — сайрга бошқа, маросимларга бошқа кийим бўлиши керак. Либосларда пуштини сариқ, қизилни яшил билан мослаш қатъиян тақиқланган. Бундай кийиниш дидсизликдан дарак берган. Болалигиданоқ қизларнинг тақинчоқ тақиши ёки кўйлагини гуллар билан безаши шарт. Қолаверса танлов борасида гавда тузилишини ҳам инобатга олиш муҳим саналган. Масалан тўладан келган қизлар олачипор либослар киймаган.

Тўғри овқатланиш
Корсет кийган дўмбоқ қизлар пуддинг тайёрланадиган қопча билан таққосланган. Аммо шу билан бирга ориқлик ҳам урфда бўлмаган. Ортиқча тўла бўлмаслик, шунингдек, қомат ўз шаклини йўқотмаслиги учун тўғри овқатланиш муҳим саналган. Қизлар қаймоқдан, янги нон ва шакардан тийилган. Ҳозиргидан фарқли равишда камроқ сув ичиш керак, йўқса бу тўлишиш ва шишларга олиб келади деб ҳисобланган. Таом ажратилган порциядан кам миқдорда истеъмол қилинган.

Фото: Woman’s Day
Ҳаммаси тартиб асосида
Қизларнинг кун тартиби етарлича пассив тузилган. Кечки уйқу 10 соатдан кам бўлмаслиги керак. Кундузи куч талаб қилмайдиган машғулотлар — кашта тикиш, сурат чизиш билан шуғулланилган.

Оро бериш
Қизларга болалигиданоқ тери ҳақида қайғуриш, ҳуснбузар ва доғлар бўлмаслиги кераклиги тушунтирилган. Гўзалликнинг турли рецептларига амал қилинган, уларнинг айримлари бугунги кунда кулгига сабаб бўлиши мумкин. Масалан, Владимир Одоевский ўз романида кечаси юзига хом котлет қўйиб ётадиган қаҳрамон ҳақида ҳикоя қилади. Гап шундаки, ўша вақтда қизлар юзлари соғлом ва тиниқ кўриниши учун хом гўштдан малҳам тайёрлаган. Арпа ёрмасидан қайнатилган сувдан ювиниш учун фойдаланилган, қўлларга эса бодрингли тузлама суртилган.

Ўзига хос нутқ
Қизлар ҳар бир гапини ўйлаб гапириши жоиз саналган. Ҳақиқий хонимларнинг бир қанча сўзларни тилга олиши тақиқланган. Нафақат сўзлар, балки оҳангга ҳам эътиборли бўлиш муҳим ҳисобланган.

Ўзини тутиш
Ҳақиқий хонимлар зарурият бўлганда ҳушдан кетишни эплаши, тўғрироғи ўзини шундай кўрсата олиши лозим. Бу XIX асрдаги тарбияга хос қоида саналган. Шунингдек, қизлар меҳмонга борганда нимадир синдирса ёки расво қилса узр сўрамаган. Уй бекаси бунга эътибор бермаслиги, қилғиликни қилган эса ўзини ҳеч нима бўлмагандек тутиши керак бўлган.

Фото: Woman’s Day
Қоидаларга биноан сайр
Кўчага кузатувчисиз чиқиш тақиқланган. Ёши кекса хоним, эркак ёки оиланинг бошқа аъзоси қизнинг ёнида юрган. Бу вақтда қадамлар секин босилиши, шошилмаслик ва қўлда соябон бўлиши муҳим саналган. Ёғингарчилик вақти сайр бекор қилинган, йўлда катта кўлмак бўлган тақдирда ҳам нозик жинс вакилларига юбка этагини кўтариш ман қилинган.

Машинада чўмилиш
Бўлажак хонимлар денгизда, дарё ёки бошқа ҳавзада бемалол чўмила олмаган. Қиз сувга шўнғишга қарор қилган бўлса, соҳилга у билан бирга икки томонида эшиги бор, ёғочдан ишланган махсус машина келтирилган. Қиз бир эшикдан кириб кийимини алмаштирган ва қароллар (хизматкорлар) уни сувга туширишини кутган. Атрофдагилар кўрмаслиги учун қиз сувга иккинчи эшик орқали тушишган. Қуруқликка чиқиш ҳам худди шу сингари такрорланган.

Ҳомиладорлик
Ҳомиладор бўлган аёл буни атрофдагиларга кўз-кўз қилмаслиги керак. Қорин чиқишни бошлашига қарамай, корсет кийиш канда қилинмаган. Сезила бошлаганида эса қолганларга уйда ёлғиз қолишни истаётганини айтиши ва кўзи ёримагунича кўчага чиқмаслиги керак. Бола дунёга келганидан кейин она 9 кун давомида осмонга қараб ётиши 10-кунга келибгина ўтириши мумкин бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳеч қачон узр сўрамаслик ва айтилган сўзга эътиборли бўлиш!