18:30 / 16.09.2021
2 022

Роналду қўйлардан қўрқиб, 7 миллион евролик кошонадан воз кечди

Роналду қўйлардан қўрқиб, 7 миллион евролик кошонадан воз кечди
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду оиласи билан Англияга кўчиб келганидан кейин баҳоси 7 миллион евро бўлган кошонага жойлашган эди. Бироқ, унинг уйи жойлашган ҳудудда қўй отарлари боқилар экан.

Криштиану Роналду кечаси қўйларнинг овозидан безовта бўлиб, яхши ухлай олмаганидан шикоят қилди. Шунингдек, португалиялик юлдуз уйнинг хавфсизлик тизимидан хавотирда эканини ҳам маълум қилди.

Шундан сўнг, футболчи оиласи билан Чеширдаги бошқа уйга кўчиб ўтди. Бу уй аввалгисидан икки баробар арзон бўлса-да, унинг ҳудудида бассейн, кичик кинотеатр ва тўртта машинага жой бор.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Роналду қўйлардан қўрқиб, 7 миллион евролик кошонадан воз кечди
[/banner_pushhouse