22:44 / 13.10.2021
2 489

Шимолий Корея ҳарбийлари Ким Чен Инга бетонни бош билан синдириш маҳоратини намойиш қилди (видео)

Шимолий Корея ҳарбийлари Ким Чен Инга бетонни бош билан синдириш маҳоратини намойиш қилди (видео)
Шимолий Корея махсус кучлари Пхеньяндаги ҳарбий кўргазмада мушти билан ғишт синдириш ва темир панжараларни букиш маҳоратини намойиш этди. Тегишли видео мамлакат марказий телевидениеси томонидан намойиш этилиб, интернетга ҳам жойлаштирилган. 11 октябрь куни бўлиб ўтган тадбирда КХДР етакчиси Ким Чен Ин иштирок этган.

Жангчилар таэквондо усулида мушт билан бетон плиткаларни парчалаб ташлаш, қандай қилиб михлар устига чалқанча ётиш ва қорин устида бетон блокларини катта болға билан майдалаш мумкинлигини кўрсатди.

Дастур ҳарбийларнинг чиқишлари билан давом этди. Ким Чен Ин намойишларни мамнунлик ва табассум билан томоша қилган.
Шундан сўнг телевидение мамлакат раҳбарининг ҳамроҳлари билан биргаликда кўргазмани, жумладан, танклар ва ракета отиш мосламаларини кўриб чиқиш жараёнини эфирга узатди.

Июль ойида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин душман кучларини «тажовузкорлик мақсадида шиддатли ва қатъий ҳарбий машқлар» олиб бораётганликда айблаб, ўз армиясини жанговар самарадорликни ошириш учун бор имкониятларни ишга солишга чақирганди.

Август бошида эса Шимолий Кореяда озиқ-овқат танқислиги туфайли аҳолига армия захираларидан гуруч тарқатилаётгани ҳақида хабар берилди. Жанубий Корея разведкаси КХДРдаги озиқ-овқат инқирози ҳақида хабар топди. Мамлакатда тартибсизликлар содир этилмаган, аммо иссиқлик ва қурғоқчилик чорва молларини, шунингдек, шоли ва маккажўхори ҳосилини нобуд қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея ҳарбийлари Ким Чен Инга бетонни бош билан синдириш маҳоратини намойиш қилди (видео)