11:33 / 24.10.2021
1 504

Нигерияда 837 нафар маҳбус ахлоқ тузатиш марказидан қочиб кетди

Нигерияда 837 нафар маҳбус ахлоқ тузатиш марказидан қочиб кетди
Фото: today.ng
Нигериянинг Ойо штатида жангариларнинг ахлоқ тузатиш марказига ҳужумидан сўнг бу ерда сақланаётган 837 киши қочиб кетди. Бу ҳақда Premium Times нашри хабар берди.

«22 октябр куни тунда жангарилар Ойо штатидаги ахлоқ тузатиш марказига ҳужум қилган. Соқчилар билан жангдан сўнг улар деворнинг бир қисмини динамит билан портлатишган. Судни кутаётган 837 нафар маҳбус қочиб кетган», — деб маълум қилди қамоқхоналар бўйича вакил Оланреважу Анжорин.

Унинг қўшимча қилишича, қочиб кетганларнинг 262 нафари полиция томонидан ушланган.

Сентябр ўрталарида Нигериядаги турмага уюштирилган қуролли ҳужумдан кейин у ердан 200дан ортиқ маҳбус қочиб кетгани хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, қуролланган шахслар ярим тунда турмага ҳужум қилиб, соқчилар билан отишмага киришган. Ҳужум вақтида турмада 294 маҳбус сақланган ва улардан 240 нафари қочиб кетишга муваффақ бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нигерияда 837 нафар маҳбус ахлоқ тузатиш марказидан қочиб кетди