3 ёшида тахтга чиққан қирол 34 ёшида вафот этди

Дунё2 дақиқа ўқиш5.4K
3 ёшида тахтга чиққан қирол 34 ёшида вафот этди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Уганданинг Торо қироллиги ҳукмдори Оё Нимба Кабамба Игуро Рукиди ИВ 27 август куни 34 ёшида вафот этди.
  • У 1995 йилда отаси вафотидан сўнг, атиги уч ёшида тахтга ўтириб, дунёдаги энг ёш монархга айланган эди.
  • Қирол ворис қолдирган ва унинг ўлимига сабаб аниқланмаган.
  • Торо қироллиги ҳозирда сиёсий ҳокимиятга эга бўлмаган, аммо маданий ва маънавий меросни сақловчи рамзий муассаса ҳисобланади.

Уганддаги Торо қироллиги ҳукмдори Ойо Нимба Кабамба Игуро Рукиди IV 27 август куни 34 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Торо қироллиги Бош вазири Калвин Армстронг Рвомиире Акиики маълум қилди.

“Жаноби Олийлари, Торо Омукамаси, қирол Ойо Нимба Кабамба Игуро Рукиди IV вафот этганини чуқур қайғу ва оғир қалб билан эълон қиламан”, деб ёзган у X ижтимоий тармоғида.

Қироллик Бош вазири унинг ўлимини “ўлчаб бўлмас йўқотиш” деб атади. Унинг сўзларига кўра, турмуш қурмаган қирол ворис қолдирган ва шу орқали “тожнинг давомийлиги таъминланган”.

Ойо Нимба Кабамба Игуро Рукиди IV Уганданинг ғарбий қисмида, Конго Демократик Республикаси билан чегарага яқин ҳудудда жойлашган Торо қироллигини бошқарган.

У 1995 йил 12 сентябрда отаси Рукирабасайжа Патрик Девид Мэтью Кабойо Олими III вафотидан сўнг, атиги уч ёшида тахтга ўтирган. Шу тариқа у ўша пайтда дунёдаги энг ёш ҳукмрон монархга айланган.

Уганданинг машҳур поп хонандаси ва мамлакатдаги етакчи мухолифат вакили Боби Вайн ҳам қиролнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган. “Энг даҳшатли хабар! Жаноби Олийлари қиролнинг руҳи абадий ором топсин”, деб ёзган у X ижтимоий тармоғида.

Маълумотларга кўра, қирол жорий йилнинг апрель ойида 34 ёшга тўлган. Бироқ унинг ўлимига нима сабаб бўлгани очиқланмаган.

“Бизнинг қиролимиз ўз халқининг ҳаётидан узоқ эмас. У бу авлоднинг, бу муҳитнинг бир қисми, у ўсмоқда, ўрганмоқда ва етакчилик қилмоқда. Унинг ёшлиги чеклов эмас, балки кучдир. Бу унга Торо учун бошқача келажакни тасаввур қилиш учун энергия, янгича қараш ва жасорат беради”, деган Бош вазир.

Маълумот учун, Торо қироллиги Африканинг шарқида, ҳозирги Уганда ҳудудининг ғарбий қисмида жойлашган анъанавий қироллик бўлиб, маркази Форт-Портал шаҳри ҳисобланади. Ушбу қиролликка 1830 йилда Буньоро-Китара қироллигидан ажралиб чиққан шаҳзода Кабийо Кабигени томонидан асос солинган. Қиролликнинг асосий аҳолисини руторо тилида сўзлашувчи баторо халқи ташкил этади, унинг олий ҳукмдори эса анъанага кўра Омукама деб аталади.

XIX аср охирида Британия протекторати таркибига киритилган Торо ўз мухториятини сақлаб қолган бўлса-да, 1967 йилда Уганда президенти Милтон Оботе томонидан мамлакатдаги бошқа анъанавий монархиялар сингари бекор қилинган. 1993 йилда Уганда ҳукумати томонидан қироллик мақоми қайта тикланган. Бугунги кунда у сиёсий ҳокимиятга эга эмас, аммо ўз халқининг тарихий, маданий ва маънавий меросини асраб келаётган рамзий муассаса сифатида фаолият юритади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    Хитой меҳмонхоналарида инсонсимон кир ювиш роботлари тунги сменада иш бошлади (видео)
  2. Техно
    «Вояджер-1» Ерга илмий маълумотларни узатишни тўхтатди: зонд фақат бўш сигнал юбормоқда
  3. Техно
    iPhone 18 Pro ва Pro Max’нинг 27 ноябрь кунги нархлари
  4. Дунё
    20 йил соқол ўстириб Гиннес рекордга кирган энг ёш аёл уни олиб ташлашга қарор қилди
  5. Дунё
    Ташқи кўриниши мушукчани эслатади, аммо тегиш хавфли: заҳарли тукли қурт ҳақида
  6. Дунё
    Путиннинг қўриқчиларини кўз қисиш орқали берган ишораси интернетда 70 миллион марта кўрилди (видео)
  7. Маданият
    Хонанда Хамдам Собировнинг “Пешта” қўшиғига малайзияликлар ҳам рақсга тушди (видео)
  8. Дунё
    Трамп НАТО билан келишилган баёнот матнига Украинани ҳам қўшиб ўзгартирди
  9. Жамият
    Тошкентда чиқинди олиб кетиш хизмати нархи оширилиши мумкин
  10. Маданият
    Жавоҳир Синдаров ва Бибисара Ассаубаеванинг биргаликда тушган янги видеоси мухлислар эътиборида! (видео)