Олимлар COVID-19 нинг оғир кечиши хавфини икки баравар оширадиган генни топди

1 дақиқа ўқиш1.7K
Олимлар COVID-19 нинг оғир кечиши хавфини икки баравар оширадиган генни топди
Фото: AP Photo
Оксфорд университети олимлари COVID-19 нинг оғир кечиши хавфини деярли икки баравар ошириши тахмин қилинаётган генни топди. Тадқиқот Nature Genetics илмий журналида чоп этилган.

Олимлар умумгеном таҳлилини (GWАS) ўтказди. Бу эса нафас етишмовчилиги хавфининг икки баравар ошиши билан боғлиқ 3p21.31 хромосома ҳудудини аниқлаб берди.

«GWАS натижаларини декодлаш учун биз механизмни ўрганиш ва молекуляр биология платформасини қўлладик ҳамда нисбатан ўрганилмаган LZТFL1 генини бундай хавф учун потенциал жавобгар деб топдик», — дейилади тадқиқотда.

Олимларнинг фикрича, бу ген жанубий осиёликларнинг 60 фоизида, европаликларнинг эса атиги 15 фоизида учрайди. Бу Буюк Британиядаги тегишли аҳоли орасида ўлим даражаси юқорилигини тушунтириши мумкин, дея таъкидлаган улар.

Шу билан бирга, олимлар LZTFL1 генига COVID-19 га чалинган кишиларда юзага келадиган нафас олиш йўллари симптомларининг ягона сабаби сифатида қараб бўлмаслигини, чунки бу жараёнда ижтимоий-иқтисодий шароитлар муҳим роль ўйнашини таъкидлади. Мисол учун, афро-кариб ирқи вакилларида бу ген атиги 2 фоиз ҳолларда учрайди, аммо улар пандемияда бошқа миллатлардан кам азият чекмади.

Тадқиқот етакчиларидан бири, профессор Жеймс Дэвиснинг фикрича, ортиб бораётган генетик хавфни эмлаш орқали зарарсизлантириш мумкин, деб ёзади Sky News.

Август ойида Нью-Йорк университети олимлари COVID-19 дан ўлим хавфини оширадиган асосий омил ўпкада патогеннинг юқори концентрацияси бўлиши мумкинлигини аниқлаганди. Уларнинг тадқиқоти шуни кўрсатдики, вафот этган беморларнинг ўпкасидаги вирус юки ёки вирус зарралари сони омон қолганларникидан ўртача ўн баравар юқори.

Шу билан бирга, олимлар ўрганилган беморларнинг ўлимига иккиламчи бактериал инфекция ёки цитокин бўрони — иммунитет тизимининг вирусга «ортиқча реакцияси» сабаб бўлганига далил топа олмади. Бундай ҳолда, улар муолажа учун антибиотиклар эмас, ремдисивир каби вирусга қарши препаратлар энг муҳим роль ўйнаши мумкинлигига ишонмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?