Олимлар аллергия чақирмайдиган итларни яратишга муваффақ бўлди

1 дақиқа ўқиш132
Олимлар аллергия чақирмайдиган итларни яратишга муваффақ бўлди

АҚШ олимлари одамларда аллергик реакцияни камайтиришга қаратилган генетик ўзгартирилган бигл зотли итларни яратганини маълум қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Kindred Companion Sciences компанияси мутахассислари итларда аллергиянинг асосий сабабларидан бири ҳисобланган Can f 1 оқсилини ишлаб чиқаришга масъул генни таҳрирлаган. Компания раҳбари Метт Уокернинг айтишича, у бир йилдан ортиқ вақт давомида шундай итлардан бири билан яшаб келмоқда ва шу вақт ичида унда аллергик аломатлар кузатилмаган.

Шу билан бирга, тадқиқотчилар ушбу итларни ҳозирча тўлиқ гипоаллерген деб аташга шошилмаяпти. Сабаби айрим инсонларда итларнинг бошқа оқсилларига нисбатан ҳам аллергик реакция юзага келиши мумкин. Олимлар генетик ўзгартирилган биглларнинг саломатлиги ва ривожланишини узоқ муддат давомида мунтазам кузатиб боришни режалаштирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?