
Фото: prnewswire.co.uk
Саудия Арабистонида Оксагон деб номланган сузиб юрувчи экологик шаҳар қурилиши бошланди. Бу ҳақда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон маълум қилди, деб хабар берди Neom.
Бу Қизил денгиз соҳилида сузиб юрувчи саккизбурчак шаклидаги шаҳар бўлади. У фақат соф энергия ёрдамида ишлайди. Шаҳар энг илғор технологиялар билан жиҳозланади.
Оксагон майдони Нью-Йорк ҳудудидан 33 марта катта бўлади ва дунёдаги энг илғор логистик марказ бўлади.
Шаҳар қурилиши 2030 йилда якунланиши режалаштирилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар