7 036
Қирғизистонда тўй кортежида 5 тадан ортиқ автомобиль бўлиши автобезорилик деб баҳоланадиган бўлди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев йўл ҳаракати қоидаларининг қўпол тарзда бузилиши учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонунни имзолади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ушбу қонун билан, Қирғизистон қонунчилигига «автобезорилик» тушунчаси киртилди. «Автобезорилик» ҳайдовчи ёки транспорт воситаси ичидаги шахслар йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, жамиятга яққол ҳурматсизликни ифода этувчи ва жамоат тартибини атайин бузишга қаратилган ҳаракати эканлиги белгилаб қўйилган. Бу тушунчага ўзбошимча пойгалар ташкиллаштириш, тақиқланган жойда атайин автомобиль ҳайдаш, тўй кортежида бештадан ортиқ автомобилда ҳаракатланиш кабилар кирган.
Тўйда меҳмонлар сони кўп бўлган тақдирда, қўшимча автомобилларда ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома олишга тўғри келади. Чекловлар таъзия маросимлари ва давлат тадбирларига амал қилмайди. «Автобезорилик» учун 100 долларгача жарима белгиланган.
Манба: www.daryo.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
Инглиз амалдори кескин баёнот берди: "Британия армияси бир йил ҳам дош беролмайди!"
Юрак саломатлиги учун замонавий диагностика: мобил ангиограф хизмати жойларда
Илон Маск: Америка Қўшма Штатлари банкротлик ёқасида!
Зеленский: “Россия босиб олган барча ҳудудларни қайтаришга кучимиз етмайди”
Эрдўған Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди
Исроиллик раввинни Уммонга ўғирлаб кетишмоқчи бўлган...
Сайёҳлик ва дам олиш учун энг яхши шаҳар маълум қилинди