date
views 1 297

Қозоғистон МХҚ собиқ раҳбарлари қамоққа олинди

Қозоғистон МХҚ собиқ раҳбарлари қамоққа олинди
Фото: «Trend.az»
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Карим Масимов ҳамда унинг собиқ ўринбосари Анвар Садикуловга нисбатан қамоққа олиш чораси қўлланди.

Улар давлатга хоинлик ва ҳукуматни куч ишлатиб эгаллашга уринишда айбланяпти. Бундан ташқари, хизмат ваколатларини суиистемол қилиш айблови ҳам қўйилган, дейилади «РИА Новости» хабарида.

Масимов ва Садикулов 8 январда қўлга олинганди, уларга нисбатан суднинг қамоқ чораси энди расман эълон қилинди.

МХҚнинг раҳбарларидан бири Давлет Ергожин ҳам терговга тортилгани айтилмоқда.

Юқори мансабли шахсларга нисбатан қўзғатилган иш махфий тартибда кўриб чиқилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон МХҚ собиқ раҳбарлари қамоққа олинди