Фото: EPA
АҚШ президенти Жо Байден Украинага нисбатан босқинчилик ҳаракатлари амалга оширилмаса, Россия президенти Владимир Путин билан учрашишга тайёр. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.
Псакининг эслатишича, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шу ҳафта Европада учрашув ўтказиши керак.
«Президент Байден агарда ҳужум амалга оширилмаса, ушбу музокаралардан кейин (Блинкен ва Лавров — таҳр.) президент Путин билан учрашишга тайёр», — дейди Псаки.
Ўз навбатдаига Елисей саройининг маълум қилишича, 20 февраль куни Путин ва Байден билан телефон орқали мулоқот қилган Франция етакчиси Эммануэль Макрон россиялик ва америкалик ҳамкасбларига «Европада хавфсизлик ва стратегик барқарорлик масалалари бўйича» икки томонлама саммит ўтказиш таклифини берган. Макрон администрациясининг таъкидлашича, давлат раҳбарлари мазкур таклифга рози бўлган. Музокаралар учун асос Лавров ва Блинкен томонидан 24 февраль куни ўтказилиши кутилаётган учрашув давомида тайёрланади.
Эслатиб ўтамиз, 12 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден телефон орқали мулоқот қилганди. Суҳбат чоғида Байден Вашингтон Украина атрофидаги кескинликни дипломатик йўл билан тартибга солишга ҳам, «бошқа сценарийларга» ҳам тайёр эканини айтган.
Шу куни Байдендан аввал Путин Франция президенти Эммануэль Макрон билан ҳам телефон орқали гаплашган. Уларнинг суҳбати 1 соат-у 40 дақиқа давом этган. Музокаралар Украина атрофидаги вазиятнинг кескинлашувига бағишланган. Музокаралардан сўнг Елисей саройи берган баёнотда айтилишича, Путиннинг гаплари Россиянинг Украинага ҳужум қилишга тайёрлигидан далолат бермаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди